Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Асбоб-ускуналар парки
Тўқув цехи
Тўқув цехи
Дағал матони бўяш ва пардозлаш цехи
Дағал матони бўяш ва пардозлаш цехи
Тикув цехи
Тикув цехи
Нақш тушириш цехи
Нақш тушириш цехи
Трафарет графикаси цехи
Трафарет графикаси цехи
Home \ Бизнинг фабрикаларимиз \ Асбоб-ускуналар парки

Асбоб-ускуналар парки

«Chust Textile» компанияси юқори аниқликдаги турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш самараси ўлароқ, ишлаб чиқариш вазифаларини муваффақиятли ҳал этади. Трикотаж маҳсулотларини тайёрлашнинг бир тартибдаги ва узлуксиз жараёнини таъминлаш учун биз доимо асбоб-ускуналар паркини замонавий ишлаб чиқариш ускуналари билан тўлдириб борамиз.

Тўқимачилик

Компанияда трикотаж матосининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги бизга хом-ашё мустақиллигини тақдим этади. Бу жуда муҳим. Тўқув цехида фирма машиналарида турли хил ипдан трикотаж матоси тўқилади.

Буюртмачи хоҳишига кўра кўндаланг тўқилган глад, супрем, пике, рибана, кашкорсе, 2 ва 3-ипли футер ишлаб чиқарилади. Матонинг техник хусусиятлари тўқиш жараёнида қатъий назорат қилинади. Биз ўзимиз чиқараётган трикотаж сифатини назорат қилиш имконига эгамиз, бу эса якуний маҳсулотимизнинг вақт тенденциялари ва бюртмачилар талабларига жавоб бериш учун зарур шароит яратади.

Тўқимачилик машиналари парки 28 та «TERROT» немис машиналаридан ташкил топган.

Тикиш

Фабрикамизнинг тикув цехи 3 йилдан катта бўлмаган фақат энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш штатида “Juki”, “BAOYU”, “Kansai” ва “SunStar” маркаларидаги 478 та тикув машиналари мавжуд:

  • тўғри чокли;
  • оверлоклар (3, 4 ва 5 ипли);
  • ясси чокли распошивал машиналар;
  • саноат изма-тугма машиналари.

Трафарет графикаси цехи

Трафарет графикаси цехи текстиль мато ва маҳсулотларига кўп рангли тасвир босиш ускунаси – ROQ карусель станоклари билан жиҳозланган. ROQ бренди станоклари юқори аниқликдаги босма ва хизмат кўрсатишнинг оддийлиги билан ажралиб туради.

Кашта тикиш цехи

Кашта тикиш цехи заҳирасида Япониянинг “TAJIMA” нақш тушириш ускунаси мавжуд бўлиб, у ўзининг юқори унумдорлиги ва кенг имкониятлар доирасига эгалиги билан ажралиб туради. “TAJIMA” кашта тикиш машиналари нафақат матога, балки тайёр маҳсулот, бичиқлар, енг, бош кийимларга ҳам безак бериш имконини беради.

Термобосма цехи

Дағал матони бўяш ва пардозлаш цехи

Матони бўяш ва пардозлаш цехида биз қуйидаги машҳур маркалардаги асбоб-ускуналардан фойдаланамиз:

  • "Canlar";
  • "FERRARO";
  • "Mario Crosta".
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070