Ўзбекистонда бейсболка ва кепкалар ишлаб чиқариш
Бейсболка ва кепкалар бу нафақат ҳам аёллар, ҳам эркаклар кийиши мумкин бўлган замонавий бош кийими, балки корпоратив, махсус ва промокийимларнинг зарур элементи ҳамдир. Шунинг учун пахтали трикотаж матолардан кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Chust Textile» компаниясининг мижозлари тобора кўпроқ айнан мана шу, ўзининг биринчи даражали ҳамда реклама билан боғлиқ вазифаларини аъло даражада бажараётган, қулай ва замонавий аксессуарларни афзал билмоқдалар.
Нима учун бейсболкалар учун бизга буюртма беришингиз лозим?
Биз Сизга таклиф этадиган маҳсулотни, кафолат берамизки, рақобатчиларимиздан топа олмайсиз:
- босма тасвирлар ва газламанинг аъло сифати;
- тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ҳисобидан маҳсулотга қўйилган паст нархлар.
«Chust Textile» компанияси фаолияти даврида бу ерда ишлаётган мутахассислар, жаҳон стандартларидаги болалар, аёллар ва эркаклар бейсболкаларини тайёрлашнинг барча бочқичларини туташ циклга бирлаштиришга муваффақ бўлдилар.
Фирманинг ишлаб чиқариш қуввати бизга мураккаб ва катта ҳажмдаги буюртмаларни бажариш имконини беради. Албатта, бунда ишимиз натижаси истеъмолчиларга маъқул бўлишига, уларнинг рақобатдаги устунлигини таъминлашига ишончимиз комил бўлади. Замонавий асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги натижасида биз матога аъло даражадаги кашта, босма тасвир ёки трафарет графикасини туширишимиз мумкин.
Логотипни каштада тикиб чиқишда бир вақтнинг ўзида 12 тагача рангдан фойдалана оламиз.
Буюртмани бажариш муддатлари маҳсулот адади ва ишнинг мураккаблик даражасига боғлиқ бўлади.
Логотипли бейсболка алоҳида эътиборга лойиқ. Зеро, бу оддийгина бош кийими эмас, балки маркетинг учун ажойиб восита. У қадар катта харажат талаб қилмайдиган брендланган кепка Сизга тегишли савдо белгисининг самарали рекламаси вазифасини бажаради ҳамда мижоз учун яхши совға бўлади. Қолаверса, логотипли кепкалар ходимлар махсус кийимининг бир қисми бўла олади.
Бизда бейсболкаларни индивидуал дизайн асосида ҳам буюртма қилиш мумкин. Компаниямизнинг дизайн бўлими Сизнинг истакларингизни инобатга олган ҳолда алоҳида, ноёб лойиҳа ишлаб чиқади.
Сиз бейсболка ва кепкаларни улгуржи равишда, арзон нархларда «Chust Textile» компаниясининг Тошкент ёки Москвадаги офисларидан сотиб олишингиз мумкин.