«Chust Textile» компанияси бичиш цехларининг асосий вазифаси шу ерда ишлаб чиқарилган турли трикотаж матолардан аниқ андазаларни тайёрлаш ҳамда тикув цехларини маҳсулотларни тикиш учун зарур бичим деталлари билан таъминлаш ҳисобланади.
«Chust Textile» фабрикасининг бичув цехи – аниқлик, узлуксизлик, оқилона ёндашув
Бичиш билан боғлиқ технологик жараён ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
- материалларни қатлаш ва ишлов бериш;
- қатлар назорати;
- қатларни бичиш;
- бичилган деталларни тикув цехига юбориш учун тайёрлаш.
Компаниямизнинг катта тажрибага эга бичиқчилари андаза қисмларини тўғри жойлаштириш ва бу билан чиқиндиларни камайтиришга катта эътибор қаратадилар.
Фабриканинг бичиш цехи “Bullmer” (Германия) ва “Özbilim” (Туркия) каби етакчи компанияларнинг юқори аниқликдаги ускуналарига эга.
“Özbilim” қатлаш мажмуи бу матони осон қатлаш, қулай бошқарув ва юқори ишлаб чиқариш қуввати дегани.
“PROCUT Bullmer” – матони ўта сифатли бичишни таъминлаб берувчи кучли бичиш машинаси. Юқори ишлаб чиқариш қувватига эга “PROCUT” ускунаси маҳсулотнинг бенуқсон қирқилган деталларига эга бўлиш, эксплуатация харажатларини камайтириш, шунингдек, чиқиндини минималлаштириш ҳисобига газламани сезиларли тежашни кафолатлайди.
Трикотаж матосидан рационал фойдаланиш тайёр маҳсулот таннархини пасайтириш имконини беради. Бу эса буюртмачиларимизга таклиф қилинадиган нархларни анча пасайтиришни таъминлайди.