Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Бизнинг миссия
Бизнинг миссия
Бизнинг миссия
Бизнинг миссия
Бизнинг миссия
Home \ Компания ҳақида \ Бизнинг миссия

Бизнинг миссия

«Chust Textile» компанияси – Ўзбекистондаги машҳур трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан бири. Маҳсулотимизнинг юқори сифати билан биз бошқа фирмалардан ажралиб турамиз. Биз трикотаж матосидан болалар ва катталар учун уй кийимларидан тортиб то турли тадбирлар учун мўлжалланган ҳамда спорт кийимларигача тикишда фойдаланамиз.

Фирмамизнинг мақсади мижозларнинг талаб ва истакларини қондира оладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот яратиш.

Компания трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ўзининг бутун тажриба ва инновацион технологияларини сафарбар қилади. Биз юқори сифатли ва экологик материаллар, креатив ва профессионал ходимлар ёрдамида маҳсулотнинг бенуқсон ишлаб чиқарилишига эришамиз.

«Худди ўзимизга ишлаб чиқаргандай арзон ва сифатли» – айнан мана шу ғоя компаниямизнинг фаолият йўналишини белгилаб беради. Чиндан ҳам, бугун «Chust Textile» савдо белгиси тўқимачилик маҳсулотлари бозорида ўз номига эга, биз замонавий ҳамда сифатли трикотаж кийимларини арзон нархларда таклиф этамиз. Аммо мукаммаллик чегара билмайди. «Chust Textile» – биргаликда ривожланамиз.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070