Йўл-йўл трикотаж – «Chust Textile»дан замонавий ечим
Йўл-йўл трикотаж мато ҳеч қачон урфдан чиқмайди, зеро йўл-йўл нусха – бу шунчаки модадаги тасвир эмас, балки исталган бичимдаги маҳсулот учун ажойиб ечим ҳамдир.
«Рингель» матоларнинг бой танлови ишлаб чиқарувчидан
«Chust Textile» компанияси бўялган иплардан тўқилган йўл-йўл матонинг турли хилдаги вариантларини ишлаб чиқаради: катти ва кичик, узунасига ва кўндаланг, турли хил ранг ечимларидаги йўллар. Бундай материалдан эркаклар, аёллар ва болалар кийимларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Дизайнерлар орасида рангли иплардан тўқилган йўл-йўл материалларга талаб катта. Бундай матодан (ringel yarn dye) тайёрланган маҳсулотлар доимо актуал ва замонавий ҳисобланади. Улар ҳар қандай инсоннинг индивидуаллиги ва ўзига хос услубини кўрсатиб туради.
Ўзбекистонда йўл-йўл трикотажни қаердан арзон нархларда сотиб олиш мумкин?
Рангли йўл-йўл трикотажни Тошкент ёки Москвадаги «Chust Textile» компаниясидан улгуржи тарзда сотиб олиш мумкин. Ишлаб чиқаришнинг яхлит цикли мавжудлиги сабаб таъминланган юқори сифат даражаси ва арзон нархлар бизни трикотаж бозоридаги ишончли ҳамкорга айлантирди.
Ассортиментни мунтазам тўлдириб борар эканмиз, биз харидорларга бўялган ипли йўл-йўл матоларнинг максимал танловини тақдим этишга ҳаракат қиламиз.