«Chust Textile» фирмасидаги ишлаб чиқариш – бу фабриканинг бир-бири билан ўзаро боғланган цехлари мажмуида хомашёнинг турли ишлов бериш босқичларидан сўнг тайёр трикотаж маҳсулотига айланишидир.
Шундай қилиб, бўяш ва пардозлаш цехида мато ёрқин ва жалб қилувчи кўринишга эга бўлади.
«Chust Textile» нинг бўяш цехи – сифатни йўқотмаган ҳолда исталган ранг ва ранг турига эга бўлиш
Бўяш цехида газламага ранг бериш замонавий технологик асбоб-ускуналарда амалга оширилади. Бу эса жараённи тўлиқ назорат қилиш учун шароит яратади.
Трикотажни бўяш учун фақатгина энг сифатли реактив бўёқлар ишлатилади. Улар барча меъёрлар ва сифат стандартларига жавоб беради ҳамда турли шароитларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Албатта, буларнинг барчаси Сизга маҳсулотни ранг-баранг кўринишда таклиф қилиш, рангларнинг доимийлиги ва тиниқлигини таъминлашга имкон беради.
Бўяш жараёнининг барча босқичлари автоматлаштирилади. Бу эса ҳар қандай, ҳатто энг мураккаб буюртмаларни ҳам бажаришга шароит яратади.