«Chust Textile» компаниясининг дазмоллаш цехи – бу тикилган кийим-кечаклар тугал товар кўринишига эга бўладиган жой. Айнан шу ерда маҳсулотлар ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланади ва шундан сўнг барча моделлар якуний дазмоллашдан ўтади.
Цех қуйидаги замонавий дазмоллаш асбоб-ускуналарига эга:
- парогенераторлар;
- дазмоллаш тизимлари ва дазмоллар.
Фабрика ишчилари тикилган маҳсулотларга зарур шаклни беришади, букилиб қолган ўринлар, нотекисликлар ва бурмаларни бартараф қилиб, уларнинг ташқи кўринишини яхшилашади. Биз барча техник шартларга риоя этган ҳолда нам-иссиқ усулда ишлов бериш қанчалик пухта ўтказилган бўлса, тайёр маҳсулотнинг ташқи кўриниши шунчалик яхшироқ ва сифати юқорироқ бўлишини биламиз.
Дазмоллаш цехи - трикотаж маҳсулотларини тайёрлаш жараёнининг якунловчи босқичидир. Шундан сўнг тайёр маҳсулот қадоқланади ва омборга юборилади.