Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Футболкалар
Футболкалар
Футболкалар
Болалар учун футболкалар
Болалар учун футболкалар
Футболкалар
Футболкалар
Болалар футболкалари
Болалар футболкалари
Катталар учун футболкалар
Катталар учун футболкалар
Қизлар учун футболкалар
Қизлар учун футболкалар
Аёллар ва эркаклар футболкалари
Аёллар ва эркаклар футболкалари
Болалар учун футболкалар
Болалар учун футболкалар
Қизлар учун футболкалар
Қизлар учун футболкалар
Эркаклар учун футболкалар
Эркаклар учун футболкалар

Футболкалар

«Chust Textile»нинг буюртма асосида ишлаб чиқарилган трикотаж футболкалари

«Chust Textile» компанияси 10 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида буюртма асосида замонавий  футболкалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Ўз фаолиятимиз давомида биз мамлакат ва хориж бозорларини трикотаж маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда буюртмачилар билан илиқ ва ишончли муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлдик.

Маҳсулотларнинг бой ассортименти ва юқори сифати, шунингдек, буюртмаларнинг тез фурсатларда бажарилиши ҳатто энг талабчан мижозларни ҳам қониқтиришга қодир.

«Chust Textile» – мато тўқишдан бошлаб то тайёр маҳсулотга безак беришгача бўлган трикотаж кийим-кечакларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи фабрика.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган эркаклар ва аёллар футболкалари

Бугунги кунда биз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган болалар, спорт, эркаклар ва аёллар футболкаларининг моделларини тайёрлаймиз. Улар турли хусусиятларга кўра фарқланади:

Бичимига кўра: тўғри, гавдага ёпишиб турувчи ёки ярим ёпишиб турувчи, калта ёки узун енгли футболкалар.

Бўйин қисмининг шакли ва ишлов бериш усулига кўра: “V-neck” ва “O-neck”. Маҳсулотларнинг V- ёки O-шаклидаги ўйиқларига ёқа билан ишлов берилади ёки бейка билан текисланади. Бўйин қисмига ишлов бериш учун рибана ёки супрем каби матолардан фойдаланилади. Мазкур матоларнинг тўқилиши ёқанинг ўз шаклини йўқотмаслиги ва  чўзилиб кетмаслигини таъминлайди. Уларнинг толалари пишиқ ва чидамли. Бу эса бўйин қисми учун жуда муҳим.

Енг турига кўрафутболкаларнинг енги чатиб тикилган ёки бутун бичилган, калта ва узун, манжетли ёки манжетсиз ҳамда реглан бичимли бўлиши мумкин.

Мато фактурасига кўра:

  • супрем;
  • интерлок;
  • рибана.

Зичлик даражасига кўрафутболкалар матосининг ишлаб чиқарилиш зичлиги, яъни тикишда ишлатилган матонинг 1 квадрат метри оғирлиги 120 дан 220 г/м2 гача бўлади. Бу истеъмолчига унинг барча талабларига мос келадиган маҳсулотни танлаш имконини беради.

Замонавий асбоб-ускуналарни қўллаган ҳолда биз футболкаларга ўйма андазалар воситасида тасвирлар тушира оламиз ва ҳар қандай мураккабликдаги кашталарни тика оламиз.

Ўзбек футболкаларини қаерда арзон нархларда сотиб олиш мумкин?

Агар Сизни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган замонавий футболкалар, шунингдек,  толстовкалар, поло-футболкалар, шимлар ва бошқа маҳсулотлар қизиқтириб қолган бўлса, у ҳолда Сиз компаниямизнинг Тошкент ёки Москвадаги офисларига уларни улгуржи нархларда ва энг манфаатли шартлар асосда сотиб олиш учун буюртма беришингиз мумкин.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070