Ички кийимларни ишлаб чиқарувчидан улгуржи олиш – бу фойдалироқ!
10 йилдан ортиқ вақт мобайнида «Chust Textile» компанияси Ўзбекистонда трикотаж маҳсулотларини, жумладан, турли ўлчамдаги ички кийимларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Бу вақт давомида биз эркаклар, аёллар ва барча ёшдаги болалар ички кийимларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортёрига айландик. Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йирик ҳажмдаги буюртмаларни олиш ва уларни муддатида бажариш имконини беради. Халқаро стандартларга мувофиқ келувчи юқори сифатли маҳсулотлар ҳамда ҳамёнбоп нархлар истеъмолчилар ишончини қозонишимизга ёрдам берди.
«Chust Textile» компаниясининг трикотаж ички кийимлари ассортименти
«Чуст текстиль» фирмасининг ички кийимлар ассортиментида аёллар ва эркаклар трусиклари (классик, «оилавий» турларидан тортиб замонавий боксеркаларгача), топлари ва майкалари, кальсонлар, тунги кийимлар, уй ва ҳордиқ учун ички кийимларнинг бошқа турлари мавжуд.
Ёрқин принтларга эга гипоаллерген матолардан тайёрланувчи, чокларига юмшоқ ишлов берилган болалар ички кийимлари алоҳида эътиборга лойиқ.
Хўш, биздан улгуржи тарзда ички кийимларни харид қилишнинг нима афзаллиги бор?
Компаниямиз фаолияти қуйидаги вазифаларни мажмуавий ҳал қилишга йўналтирилган:
- халқаро ва маҳаллий бозорни сифатли ўзбек трикотажи билан таъминлаш;
- маҳсулотларни тезкор муддатда тайёрлаш ва етказиб бериш;
- товарлар сифатини ошириш ва маҳсулотлар турини доимо кенгайтириб бориш.
Тошкент ёки Москвадаги фирмамиз орқали ички кийимларни буюртма қилиб, Сиз маҳсулотларни қисқа муддатларда ва исталган миқдорда оласиз. Биз Сизларни ўзимизнинг мижозларимиз сафида кўришдан хурсанд бўламиз!