Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 2 ипли футер
«Chust Textile» компанияси ўзи ишлаб чиқараётган 2 ипли футер матосини таклиф қилишдан мамнун. Фабрикамизнинг замонавий юқори технологик ускуналари юқори сифатли трикотаж матолар, жумладан, 2 ипли футер ишлаб чиқаришга имкон беради.
2 ипли футер – катталар ва болалар учун трикотаж мато!
Сўнгги вақтларда футер газламаси ўзининг бир қатор ижобий хусусиятлари сабаб тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда анча оммалашди. Бу трикотаж юмшоқ ва ёқимли, чидамли, ювганда ўнгимайди, узоқ вақт рангини сақлаб қола олади.
Газлама илгакли тўқилиш натижасида ўз шаклини яхши ушлаб туради. Энг муҳими, футер табиий таркибга эга, демак, у гипоаллерген. 2 ипли футер иссиқ, юмшоқ ва пишиқ. У оддий футердан анча қалинроқ, тескари томони эса тукли. Кўпинча бу мато таркиби пахта ва синтетик материаллар (лайкра ёки полиэстер) комбинациясидан иборат бўлади ва бу унинг пишиқлиги ҳамда эластиклигини таъминлайди. 2 ипли футер ҳар қандай мавсумга тўғри келадиган спорт, уй, устки ва болалар кийимларини тикиш учун идеал вариант.
Қаердан 2 ипли футерни арзонга улгуржи сотиб олиш мумкин?
2 ипли футер трикотаж матосини ҳамда ушбу турдаги газламадан тикилган болалар ва катталар кийимларини «Chust Textile» компаниясидан ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш мумкин. Бизнинг фирмада трикотаж маҳсулотларига буюртма бериш қулай ва фойдали. Бизнинг Москвадаги ёки Тошкентдаги офисларимизга мурожаат қилинг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.