Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Қаттиқ трикотаж мато

Кашкорсе

Ўзбекистонда кашкорсени ишлаб чиқариш ва сотиш

«Chust Textile» ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи трикотаж матоларнинг барчаси юқори сифатга эга. Корхонада тайёрланадиган трикотаж турларидан бири – кашкорсе ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин.  

Кашкорсе матосининг афзалликлари нимада?

Кашкорсе - 1:1, 2:2 ва 3:3 нақшли «инглиз резинкаси» билан тўқилган ўзига хос материал. У жуда яхши чўзилади, иссиқ, намни яхши шимади, ҳаво ўтказади ва ўз шаклини сақлаб қолади.

Одатда, кашкорсе табиий пахтадан тайёрланади, аммо унинг таркибига лайкра, полиэстер ёки вискоза қўшиладиган турлари ҳам мавжуд. Бундай матолар анчагина пишиқ ва эластик бўлади.

«Чуст текстиль» фирмасидан кашкорсени улгуржи харид қилувчи корхоналар ундан эркаклар, аёллар ва болалар учун устки кийим-кечакларини тикишади. Бу матонинг зичлик даражаси юқори. Шу сабабли ҳам кийимнинг бўйин, енг ва манжет қисмларига ишлов беришда жуда қўл келади.

100% пахтадан ташкил топган кашкорсе чақалоқлар кийим-кечакларини тикиш учун жуда мос. Табиий таркиби туфайли бундай маҳсулотлар кичкинтойларнинг нозик терисида аллергия қўзғатмайди ва қичиштирмайди.

Кашкорсени арзон нархларда харид қилишни таклиф қиламиз

Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси сифатида компаниямизнинг устунлиги шундаки, биз катта тажриба ҳамда трикотаж матосини ишлаб чиқаришнинг юқори даражасига эгамиз.

Биз кашкорсени харид қилишдан манфаатдор бўлган барча тадбиркорларга уни Тошкент ёки Москвадан улгуржи харид қилишни таклиф қиламиз. Бизда ҳар хил ранг ва турда матолар мавжуд: кашкорсе пенье, ринг, тукли ва бошқалар. Офисларимиздан, албатта, ҳамёнбоп нархларда, кўнглингиздаги матони топа оласиз!

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070