Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Компания тарихи
Bosh sahifa \ Компания ҳақида \ Компания тарихи

Компания тарихи

Бугунги кунда иккита катта фабрикага эга «Chust Textile» компанияси ўз  ишини 2007 йил кичик цехда, 50 нафар ишчи билан бошлаган.

10 йилдан ортиқ тажриба ва тараққиёт

Компания тарихи – бу муваффақият, мукаммалликка интилиш ва ривожланиш тархидир. Ўз фаолиятимиз давомида биз трикотаж –  оддий маҳсулотдан тортиб то буюртмачи андозалари асосида яратиладиган мураккаб моделларгача –  ишлаб чиқариш жараёнини  модернизация қилишга муваффақ бўлдик. 

Биз бўлажак маҳсулотнинг андозасидан то тўлиқ тайёр маҳсулотгача бўлган трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқаришнинг яхлит циклини йўлга қўя олганимиздан фахрланамиз. Мато ҳамда зарур аксессуарлар – ёрлиқлар, боғичлар, манжетларни ўзимиз ишлаб чиқаришимиз маҳсулотлар учун арзон нархларни таклиф қилиш ҳамда ушбу сегментда муваффақият билан рақобатлашиш имконини беради. Биз бозорни юқори сифатли арзон трикотаж маҳсулотлари билан таъминлашга ҳаракат қиламиз.

«Chust Textile» нафақат сифат борасида, балки янги моделлар дизайни бўйича ҳам буюртмачилар талабига жавоб беради. Трикотаж саноатида катта тажрибага эга дизайнер ва технологларимиз мода дунёсидаги янгиликларни кузатиб боришади ҳамда харидорлар билан, уларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашган ҳолда, доимо ҳамкорликда иш олиб боришади.

Бугун «Chust Textile» – бу бизнесдаги ишончли ҳамкор, Ўзбекистондаги етакчи трикотаж ишлаб чиқарувчиларидан биридир. Компания ҳалол, очиқ ва ўзаро фойдали ҳамкорлик асосида ишлайди.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070