Кашта тикиш цехи заҳирасида Япониянинг “TAJIMA” нақш тушириш ускунаси мавжуд бўлиб, у ўзининг юқори унумдорлиги ва кенг имкониятлар доирасига эгалиги билан ажралиб туради. “TAJIMA” кашта тикиш машиналари нафақат матога, балки тайёр маҳсулот, бичиқлар, енг, бош кийимларга ҳам безак бериш имконини беради.