«Chust Textile» компаниясидан пике матоси
«Chust Textile» ўзбек компанияси тўқимачилик маҳсулотлари бозорида кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Корхона бу вақт мобайнида истеъмолчилар ўртасида ўз обрўсига эга бўлиб улгурди. Фирмамиз таклиф этаётган матолар ва трикотаж кийим-кечакларнинг ассортименти катта, сифати эса энг юқори баҳоларга сазовор. Бошқа матолар қаторида биз пике материалини ҳам ишлаб чиқарамиз ва сотамиз.
Пике – рельеф юзали қалин пахтали мато. Материал ҳавони яхши ўтказади, ғижим бўлмайди ва кўп эътибор талаб қилмайди. Ипларнинг зич тўқилиши сабаб у жуда пишиқ. Одатда бундай матолар болалар, ёзги ва спорт кийим-кечакларини тикиш учун қўлланади.
Компаниямизда мазкур мато тури бой ассортиментда тақдим этилган. Биз бу матони ҳар хил рангларда ва фактураларда ишлаб чиқарамиз, шунинг учун ҳам буюртмачиларимизда танлов имонияти катта.
Пикеми ёки лакоста?
Бу материалнинг бошқа номлари ҳам бор. Улардан бири – лакоста. Бу ном матога машҳур француз теннисчиси ва бизнесмени Рене Лакоста шарафига берилган. Рене Лакоста ўтган асрда ушбу трикотаждан оммавий равишда теннис формаларини тикишга қарор қилган эди. Форма-кўйлаклар нафақат спортсменлар, балки поло ўйинчиларига ҳам маъқул бўлди. Шу тариқа «поло кўйлаклари» номи пайдо бўлди, уни тикишда фойдаланиладиган материал эса «пике лакоста» ёки «лакоста матоси» деб атала бошлади.
Ўзбекистонда пике матосини қаердан улгуржи сотиб олиш мумкин?
Биз Ўзбекистонда пикени улгуржи сотиб олишни таклиф қиламиз. Бизнинг компаниямиз нафақат тоза пахтадан тайёрланган матоларни, балки синтетик толалар қўшилган газламаларни ҳам сотувга чиқаради. Барча матолар, унинг таркибидан қатъий назар, ўзининг юқори сифати билан ажралиб туради. «Chust Textile»нинг Тошкент ва Москвадаги офисларида пике материалига қўйилган нархлар сизга албатта маъқул бўлади.