Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Поло футболкалари
Поло футболкалари
Поло футболкалари
Эркаклар учун поло футболкалари
Эркаклар учун поло футболкалари
Аёллар ва эркаклар поло футболкалари
Аёллар ва эркаклар поло футболкалари
Болалар поло футболкалари
Болалар поло футболкалари
Эркаклар поло футболкалари
Эркаклар поло футболкалари
Катталар ва болалар учун поло футболкалари
Катталар ва болалар учун поло футболкалари
Эркаклар поло футболкалари
Эркаклар поло футболкалари
Поло футболкалари
Поло футболкалари

Поло футболкалар

«Chust Textile» компаниясидан поло-кўйлакларнинг бой ассортименти

«Chust Textile» тўқимачилик фабрикаси буюртма асосида замонавий ва сўнгги урфдаги  тўғри, гавдага ёпишиб турувчи ва ярим ёпишиб турувчи, калта ва узун енгли футболкаларни арзон нархларда таклиф қилишдан мамнун. «Chust Textile» компанияси томонидан тайёрланувчи ҳар қандай бошқа турдаги кийим-кечаклар каби поло-кўйлаклар ҳам бошидан охиригача шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилади, яъни мато тўқиш, моделларни бичиш, тикиш, уларга безак бериш – ҳаммаси шу корхонада бажарилади. Бугунги кунда пололарни тикишда тўқиш цехларимиз томонидан тайёрланадиган матоларнинг катта ассортиментидан фойдаланилади. Булар: пике, супрем ва бошқалар. Бундай матодан тайёрланган футболкалар кийишга қулай бўлиб, намликни яхши сингдиради ва ҳаво ўтказади.

Поло – футболками ёки, ҳар қалай, кўйлакми?

Бу саволга жавоб бериш мушкул, негаки поло ўзида ҳар икки турдаги кийим элементларини ҳам бирлаштиради. Поло футболка сифатида бичилади, ёқа ва тугмалар эса кўйлак бичимидан олинади.

Полонинг зичлиги – 160 дан 250 гр/м2 гача.

Поло-кўйлакларнинг фирмамизда ишлаб чиқарилиши контраст тўқилган ёқалар ва манжетларни яратиш, мураккаб принтлар, логотиплар тушириш ҳамда кашта тикиш имконини беради.

Рибана ва супрема матоларидан тайёрланган маҳсулотларнинг бўйин қисмидаги “V-neck” ва “O-neck” ўйимларига ёқа ўрнатилади ёки бейка билан ишлов берилади.

Поло-кўйлакларнинг чатиб тикилган ва бутун бичилган, калта ва узун, манжетли ёки манжетсиз ҳамда реглан бичимли енглари фарқланади.

Ўзбек поло-футболкаларини қаерда арзон нархларда сотиб олиш мумкин?

Болалар, эркаклар ва аёллар учун оригинал рангдаги, турли ўлчамдаги ва сўнгги услубдаги бичимлар – буларнинг барчаси «Chust Textile» маҳсулотлари. Сиз уларни компаниямизнинг Тошкент ёки Москвадаги офисларидан сотиб олишингиз мумкин.

Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070