Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Қаттиқ трикотаж мато

Рибана

Ўзбекистонда рибана матосини сотиш

Ўзбекистонда трикотаж матоларни етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланувчи «Chust Textile» компанияси юқори сифатдаги газламаларнинг бой ассортиментини таклиф қилади. Уларнинг орасида қалин ва чўзилувчан ип газлама – рибана ҳам бор. Рибана олд ва орқа ҳалқаларнинг  1х1, 1х2 ёки 2х2 нисбатдаги бирин-кетинлигида кўндаланг тўқилган трикотаж.

Нима учун рибана материали харидорларга бу қадар ёқади?

Икки томонлама материал (рибана тескари томонга эга эмас) катталар ва болалар кийимларини тикиш учун аъло даражада мос келади. Рибананинг ижобий сифатлар кўп:

  • иссиқлик алмашинуви;
  • ўнгиб кетмайди;
  • ғижим бўлмайди ва узоқ вақт давомида шаклини сақлаб қолади;
  • пишиқ.

Таркибига кўра бу матонинг икки тури фарқлади:

  • 100% пахтадан. Табиий ип газлама аллергияни чақирмайди ва алоҳида эътибор талаб қилмайди. Ҳар кунлик кийимларни тикиш учун қўлланади.
  • ластик - лайкра, полиэстер ёки вискоза (5 % яқин) қўшилган пахтали мато. У яхши чўзилади ва шаклини сақлайди. Кийимларнинг бўйин қисмига ишлов бериш,  манжетлар, камарлар тикиш, бейкалар тайёрлашда қўлланади

Рибананинг зичлиги 180-200 г/м2 ни ташкил қилади.

Рибана ишлаб чиқарувчидан улгуржи тарзда

«Chust Textile» компаниясининг рибана матоси энг яхши хом-ашёдан ишлаб чиқарилганлиги боис юқори сифати билан ажралиб туради.

100% пахтадан ёки лайкра қўшилган рибанани Сиз Тошкент ёки Москвадаги  фирмамиздан арзон нархларда сотиб олишингиз мумкин. Биз бу матони кенг ранглар гаммасида ва манфаатли шартлар асосида таклиф қиламиз.

Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070