2018 йил 5 сентябрдан 7 сентябргача мамлакатимизнинг бош кўргазмалар майдони –»Ўзэкспомарказ» МКК павилонларида тўқимачилик ва мода саноати халқаро кўргазмаси – “TextileExpo Uzbekistan – 2018” ҳамда тўқимачилик ускуналари ва технологиялари 12-Марказий Осиё халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
“CAITME” – бугунги кунда Ўзбекистондаги Марказий Осиёда тўқимачилик ва тикув саноати учун мўлжалланган технологияларнинг энг катта кўргазмасидир. Тадбир маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга ўзларининг тўқимачилик саноатида эришишган муваффақиятларини намойиш этиш имконини беради. Мазкур кўргазма савдо муносабатларини ривожлантириш, мамлакатимизга хорижий инвестиция ҳамда янги технологияларни жалб қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Кўргазманинг ўтказилиш манзили:
«Ўзэкспомарказ» МКК, Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 107