Бу ҳафтада ходимларимиз «O'zekspomarkaz» МККда бир вақтнинг ўзида, яъни 2018 йил 5 сентябрь куни бошланган, икки муҳим тадбирга ташриф буюришди. Булар – “UzTextile Expo-2018” ва “CAITME-2018” кўргазмалари. Қўшма тадбир “Iteca Exhibitions” компанияси томонидан ташкил этилган.
Мазкур кўргазмаларда тикувчилик ва тўқимачилик саноати учун замонавий асбоб-ускуналар, пайпоқ маҳсулотлари, кимёвий моддалар, бўёқлар, аксессуарлар, турли хил толалар, трикотаж полотно ва матолари ҳамда бошқа тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилди. Ўз навбатида «Chust Textile» компанияси раҳбарияти ҳам хорижлик бизнес ҳамкорлар билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Тадбир уч кун давом этди.
“UzTextile Expo-2018” кўргазмасида Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Беларусь, Латвия, Швейцария, Тожикистон ва Туркия мамлакатлари компанялари иштирок этди. “CAITME-2018”да эса ўз тақдимотини ўтказган команиялар сони 21 тага етган.