Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Қаттиқ трикотаж мато

Супрем

Нима учун ўзбекистонда ишлаб чиқарилган супрем матосини танлаш керак?

«Chust Textile» компанияси тўқимачилик маҳсулотларини, шу жумладан, кўндаланг тўқилган текис газлама – супрем матосини  ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Супрем, ҳақли равишда, энг юпқа пахтали трикотаж сифатида тан олинган. Фабрикамиз энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ҳамда юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ҳар қандай ҳажмда супрем матосини ишлаб чиқариш ва мижозларнинг барча талабларини қондириш имкониятига эга.

Супрем трикотаж – енгиллик ва қулайлик

Юпқа ва қулай супрем материали 5% лайкра (эластан) қўшилган табиий пахта толаларидан ташкил топган. Таркибидаги синтетик толаларнинг бундай паст фоизи табиий трикотажнинг сифатига таъсир этмайди, аксинча, унинг эксплуатацион хусусиятларини яхшилайди. Шундай қилиб, супрем:

  • ювганда киришмайди, ғижим бўлмайди;
  • ҳавони яхши ўтказади;
  • кийиб юришга қулай;
  • тана учун ёқимли;
  • ундан тайёрланган маҳсулотлар эса эластик ҳамда чидамлилик хусусиятига эга бўлади.

Жуда ҳам юмшоқлиги сабаб супрем материали болалар кийимларини ишлаб чиқарувчиларнинг энг севимли матосига айланган.

Одатда у чақалоқлар кийимлари, майка ва кофталар тайёрлаш учун қўлланилади. Газламанинг бу тури катталар кийимларини тикиш учун ҳам мос келади. Ундан футболка, кўйлак ёки шортиклар, шунингдек, ички кийим, шимлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Супрем материалини қаердан сотиб олиш фойдалироқ?

«Chust Textile» компанияси супрем матосини энг яхши нархларда Тошкент ёки Москвадаги офислари орқали улгуржи сотиб олишни таклиф қилади. Биз манфаатли ҳамкорлик ва ҳар бир буюртмачига алоҳида ёндашувни кафолатлаймиз.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070