Ноёб ғоялар ва эксклюзив моделлар – бу биз ҳақимизда
«Chust Textile» компаниясининг тажрибавий-конструкторлик бўлими – ишлаб чиқариш корхонасининг креатив марказидир. Бу ерда конструктор, дизайнер ва техологлар томонидан турли услубдаги маҳсулотларнинг янги намуналари яратилади, ҳар хил мураккабликдаги андазалар ишлаб чиқилади ҳамда моделлар ялпи ишлаб чиқаришга тайёрланади – ҳар бир маҳсулотнинг ишлаб чиқариш хусусиятлари, материал ва меҳнат сарфи аниқланади.
Бўлим жамоаси замон билан ҳамқадам бўлиш ва буюртмачиларимизни хурсанд қилиш учун доимо янги ғоялар излаб топадилар, хом ашё бозори ҳамда мода йўналишларини таҳлил қилиб борадилар.
Тажрибавий-конструкторлик бўлими – бу ўз ишига катта масъулият ва ижодкорлик билан муносабатда бўлувчи истеъдодли мутахассисларнинг иноқ ва аҳил жамоаси.
Ушбу бўлимининг мақсади – буюртмачи истагини амалга ошириш ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.