«Chust Textile» компаниясининг омборлари тайёр трикотаж маҳсулотларини буюртмачига юклаб жўнатишга қадар вақтинча сақлаб туриш учун мўлжалланган. Москва, Тошкент ва Чуст шаҳарларида шахсий омборларнинг мавжудлиги мижозга маҳсулотни етказиб бериш жараёнини анча енгиллаштиради. Улар тўқимачилик саноати корхоналари учун ўрнатилган барча сақлаш меъёрларига жавоб беради.
Фирмамизнинг тайёр маҳсулот омборлари қўриқлаш ва ёнғин сигнализациялари, шунингдек, хавфсизлик тизими билан таъминланган. Омборларнинг бутун ҳудудида туну кун видеокузатув олиб борилади.