«Chust Textile» фабрикасининг термобосма цехи энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу трикотаж маҳсулотларга ҳар хил мураккабликдаги тасвирларни туширишга имкон беради.
«Chust Textile» маҳсулотидаги термобосма - оддий ва самарали
Термобосма – бу қиздириш ёрдамида газламага махсус термотрансфер қоғоз ёки плёнкадан тасвирни ўтказиш имконини берувчи замонавий технология.
Термоўтказиш учун босма ёрдамида туширилган тасвирлар нафақат маҳсулот ҳақида маълумот тарқатади, балки яхши реклама воситаси бўлади ҳамда мижознинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатиб беради.
Биз алоҳида бичилган деталлар билан бир қаторда, бейсболка, футболка, толстовка, махсус кийимлар, болалар кийимлари каби тайёр маҳсулотларга ҳам термобосма усули билан тасвирларни тушира оламиз.
Тасвирни босиш жараёнида цех ишчилари фақат сифатли материаллардан фойдаланиладилар. Шунинг учун ҳам маҳсулотларимизга термик усулда туширилган тасвирлар чидамли, гипоаллерген, юмшоқ ва ҳеч қандай ноқулайлик келтириб чиқармайди. Улар йиртилмайди ва вақт ўтиши билан ранги ўчмайди, тасвирнинг матога юқори аниқликда туширилганлиги эса Сизни ҳайратга солади.
Бенуқсон бажарилган иш – компаниямиз бу билан фахрланади.