«Chust Textile» да ҳамёнбоп нархларда толстовкалар ва шимларни тайёрлаш
«Chust Textile» - бу пахтали трикотаж матосидан кийим-кечак тайёрлашга ихтисослашган замонавий фабрика. Ўзбекистондаги компания майкалар, топлар, футболкалар ва бейсболкалар билан бир қаторда турли бичимдаги замонавий толстовка ва шимларни ҳам ишлаб чиқаради.
Замонавий толстовка ва шимлар – турлари ва моделлари
Бизда болалар, эркаклар ва аёлларнинг шим ва толстовкалари моделларининг каталоги жуда бой: узун ва калта, капюшонли ва капюшонсиз, спорт, молнияли, логотипли ва принтли. Уларни тикиш учун биз, юқори сифатли фурнитураларни қўллаган ҳолда, ўзимиз ишлаб чиқарган аралаш ва табиий трикотаж матолардан фойдаланамиз. Бу турдаги кийимларнинг асосий материали футер, тукли трикотаж ёки пахта ҳисобланади.
Сифат, ишончлилик, қулайлик – бу анъана
Бизнинг фабрикаларимиз замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга. Моделларни тайёрлашнинг барча босқичларида сифатни назорат қилишнинг қатъий тизими амал қилади.
Логотипларни трафарет гарфикаси, матога тасвирни термобосма ёки сублимация усулларида тушириш имкониянинг мавжудлиги «Chust Textile» компаниясининг катта ютуғи ҳисобланади. Фирмамиз технологиялари турли асосларга эга ҳар қандай мураккабликдаги кашталарни тикиш учун шароит яратади. Биз толстовкаларни Сизнинг компаниянгиз ёрлиғи билан ҳам тайёрлаб беришимиз мумкин.
Шимлар ҳамда свитшотлар, худи (кенгуру), бомберлар, классик ва бошқа турдаги толстовкаларнинг нархини билиш ва Ўзбекистондан улгуржи сотиб олиш учун Сиз компаниямизнинг Тошкент ёки Москвадаги офисларига мурожаат қилишингиз мумкин.