«Chust Textile» компанияси кўп йиллардан буён трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шу боис бу соҳанинг миридан сиригача яхши хабардормиз, дея айта оламиз. «TERROT» русумидаги замонавий тўқув ускунасининг мавжудлиги, шунингдек, катта тажрибага эга малакали мутахассисларнинг фаолият кўрсатиши трикотаж маҳсулотларини тайёрлашнинг барча жараёнларини қамраб олиш ҳамда катта ҳажмдаги ишларни бажариш имконини беради.
Кийим-кечак учун пишиқ ва қулай мато
Фабрикамизнинг тўқув цехида маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг пахта ипларидан трикотаж матоси тўқилади. Биз тўқиган матолар трикотаж маҳсулотлари бозорида, мана 10 йилдан ошдики, ўз номига эга.
Буюртмачилар талабидан келиб чиқиб биз исталган турдаги трикотаж полотносини ишлаб чиқаришимиз мумкин: супрем, рибанa, пике, футер ёки кашкорсе каби.
Тўқиш ускунасининг юқори қувватга эга эканлиги энг қисқа муддатларда ҳам катта ҳажмдаги маҳсулотни тайёрлаш имконини беради.
«Chust Textile» замонавий ва қулай кийимлар тикиш учун мўлжалланган трикотаж полотносининг юқори сифатини кафолатлайди.