Трафарет графикаси – оддий нарсаларни ноёб ва бетакрор қилиш имконияти. Бўёқлар ёрқинлиги, тушириладиган тасвирнинг сифатлилиги, ноодатий тузилиш – бу борада трафарет чоп этиш усулига тенг келадигани йўқ.
Бизнинг имкониятларимиз
«Chust Textile» компаниясининг трафарет графикаси цехи энг яхши трафарет станокларига эга. Замонавий асбоб-ускуналар бизга ҳар бир мижознинг истакларини қондиришга имкон беради.
Биз исталган газлама ва бўёқ билан ишлай оламиз, матодаги катта майдонга мураккаб намуналарнинг туширилишини амалга оширамиз ва жараённинг барча босқичларини қатъий назорат қиламиз. Биз материални қизғанмай, фақат энг яхшиларидан фойдаланамиз. Трикотаж маҳсулотларига туширилган расм ва логотиплар узоқ вақт давомида ўз ранги ва шаклини сақлаб қолади.
Фирмамизда фаолият кўрсатувчи малакали мутахассислар трафаретли чоп этиш соҳасида катта тажрибага эгадирлар.
Бизга ишониш – энг яхшисига эга бўлиш дегани
«Chust Textile» – бу замонавий ишлаб чиқариш компанияси. Бизники каби маҳсулотни рақобатчиларимиздан топа олмайсиз:
- чоп этишнинг юқори сифати;
- тезлик.
- ишлаб чиқариш жараёнининг ўзимизники эканлиги билан таъминланадиган ҳамёнбоп нархлар.
ROQ замонавий ускунасининг мавжудлиги фабриканинг трафарет графикаси цехига катта ҳажмдаги футболка, толстовка, майка ва бошқа маҳсулотларга (зарурат мавжуд бўлганда андазада ҳам) барча турдаги тасвирларни тушириб бериш имкониятини беради.