Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Бўялган трикотаж мато
Тукли мато
Тукли мато
Тукли мато
Тукли мато

Тукли мато

Тукли мато улгуржи арзон нархда

«Chust Textile» компаниясининг маҳсулоти ўзининг юқори сифати билан аллақачон  харидорлар эътирофига сазовор бўлган. Биз турли хилдаги трикотаж матоларини, шу жумладан, тукли трикотаж ҳам ишлаб чиқарамиз.

Компаниямиз тукли бўялган матоларни футер ва кашкорсе кўринишида тақдим этади.

Тукли трикотаж – ҳар қандай об-ҳавода илиқлик ва қулайлик

Футер – пахтадан тайёрланадиган ноёб газлама бўлиб, у икки турдаги қалинликка эга: 2-ипли ва 3-ипли. Иссиқ ва юмшоқ футер матосидан қулай спорт, болалар, аёллар ва эркаклар кийимлари тикилади. Толстовкалар, ич кийимлар, шимлар, кўйлаклар, халатлар, ползункалар – футердан тикиш мумкин бўлган маҳсулотларнинг бир қисми холос.

Тукли икки ипли ва уч ипли футер иссиқликни яхши сақлайди, танага ёқимли ва гипоаллерген.

Тукли кашкорсе пахта ва лайкрадан ташкил топган қалин ҳамда иссиқ материал. Ички қаватида тукнинг мавжудлиги боис газлама танани совуқдан яхши ҳимоя қилади.

Ўзбекистонда тукли трикотаж матосини сотиш

«Chust Textile» компанияси тукли трикотаж матосини арзон нархларда таклиф қилади. Бизнинг трикотажга талаб катта, у бозорда ўз номига эга. Сиз Тошкент ва Москвадаги офисларимизга мурожаат қилиб, уларни сотиб олишингиз мумкин.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070