Трикотаж махсулот ишлаб чиқариш
Ходимлар
Ходимлар
Ходимлар
Home \ Компания ҳақида \ Ходимлар

Ходимлар

Аралова Гўзал Жўраевна
Ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлими ходими

Инсон қилаётган ишидан баҳра олса, ўз олдига қўйган мақсади, ва албатта янада кўпроқ ўрганиш истаги бўлсагина ўзини хотиржам ҳис қилади

Гўзал «Chust Textile»даги фаолиятини 2010 йили бухгалтерлик ҳисоби бўлимида бошлаган. Кейинчалик эса у ўзи учун янги соҳани ўзлаштиришга аҳд қилди ва ишни режалаштириш бўлимида давом эттирди. «Ниҳоят ўз касбимни танладим!» - дейди у.

Унга қадар эгалланган тажриба ва билимлари ҳам кам эмас эди. У банк коллежини тамомлаган, кейинчалик муҳандислик-иқтисодиёт институтини битирган, иш фаолиятини эса ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигида бухгалтер ёрдамчиси вазифасида бошлаган.  

«Нима учун айнан режалаштириш бўлими? Режалаштириш бўйича мутахассис иши жуда қизиқарли. Аслида бу одам компаниянинг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ва сифатга таъсир қилмаган ҳолда харажатларни қисқартириш бўйича жавобгар бўлган аналитик. Режалаштирувчи прогнозларни тузади, мавжуд хавфни ҳисоблаб чиқади. Бу лавозимда ишлаш – масъулиятли иш, зеро бутун компаниянинг муваффақияти айнан бизнинг бўлим фаолиятига боғлиқ. Шунинг учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ, – дейди Гўзал Аралова. – Ҳар кун эрталаб офисга кўтаринки кайфиятда келаман. Бу айнан кўнглимдагидек иш! Компанияга фойдам тегишини ва у билан биргаликда ривожланишни истайман».

Гўзал Аралова икки нафар қизалоқнинг онаси. Оила ҳақидаги саволларга жавоб берар экан «Менинг фарзандларим – менинг энг катта ғалабамдир!»  – дейди фахр билан Гўзал. Ишдан бўш бўлган вақтларини у тўлалигича яқинларига бағишлайди.

Зайцева Марина Юрьевна
Бухгалтерия ҳисоби бўлими раҳбари

Бухгалтерлар икки хил бўлади: биринчиси билан ишлаш қийин кечади, иккинчи тоифадагилари билан эса – осон.  Марина Юрьевна билан ҳам ҳаммаси осон. Уни жамоада барча ҳурмат қилади ва яхши кўради. Доимо хайрихоҳ ва очиқ кўнгиллилиги у билан мулоқотга киришишни осонлаштиради.

«Ўз фабрикамни, ўз қизларимни, ҳамма қизларимни жуда яхши кўраман. (Кулади.) Уларнинг позитивлиги, очиқлиги ва ўз ишига қизиқишини яхши кўраман», – дейди Марина Юрьевна.

У «Chust Textile»га 2011 йилда келган. »Ўзимни турли соҳаларда синаб кўрдим ва менга айнан тикув-трикотаж ишлаб чиқариш фаолияти мос келишини тушундим. Бу соҳа, масалан, савдо соҳасидан кўра, мен учун анча мароқлироқ ва қизиқарлироқ».

Марина Юрьевна доимо ҳамкасбларига кўмаклашиxx xшга, зарур ўринларда тушунтириш беришга, қўллаб-қувватлашга тайёр. Марина Юрьевна ўзини бахтли инсон деб ҳисоблайди, негаки у севимли касбига эга.

Мамедова Мария Сергеевна
Копирайтер, контент-менежер, SMM- ва SEO-сайт оптимизатори

Маълумоти бўйича иқтисодчи, қисмати муаллифлик.

Сайёрамиздаги нечта одам ўз ишини яхши кўришини айта олади? Мен ўшалардан бириман.  

Нима учун “Digital” соҳасини танладим? Эҳтимол бу тасодиф эмасдир. Болалалигимда ҳам менга яхши адабиётлар ёққан. Истеъдодли ижодкор болалар мактабидаги таълим, аъло баҳоли шаҳодатнома, университетдаги муваффақиятлар касб танловига таъсир кўрсатди.  Ўзимга бундан ҳам каттароқ ишларга қодирлигимни исботламоқчи бўлдим. Интернет-ресурслар учун одамлар ва қидирув роботларига ёқадиган контент ёзиш мени замон билан ҳамқадам бўлишга, доимо ўз устимда ишлашга ва билимларимни ошириб боришга ундайди. Ва бу менга ёқади!

«Chust Textile»да ишлаш жуда қизиқарли. Бу ерда мен тўқимачилик соҳаси билан танишдим. Яна жамоадаги ажойиб муҳит ҳам айни кўнглимдагидек.

Севимли машғулотимни топганимдан хурсандман. Биласизми, у ҳақда шундай дейиш мумкин: «Яхши кўрган ишингни қил ва қилаётган ишингни яхши кўр».

Мухамедяров Мурод Абиджанович
S & P бўлими менежери
Нечаева Элеонора Вячеславовна
Бош технолог

«У бундай мураккаб ишда қандай қилиб бу қадар қатъиятли бўла олади? » Элеонора Вячеславовна энг кўп дуч келадиган савол шудир, эҳтимол. Ростдан ҳам қандай қилиб? Балки бу борада унга мактабдаги муваффақиятлари ва малакали мутахассис дипломи ёрдам берар.  Балки гап уни қўйилган талабни ортиғи билан бажаришга ундаб турувчи ички перфекционизмдадир. У барча Давлат стандартлари ва меъёрий ҳужжатларидан хабардор, ҳатто энг “яширин”ларидан ҳам.

«Мен касбини тўғри танлай олган инсонлардан бириман ва энг муҳими – менинг хоббийим ва танлаган ишим ўзаро мос келган», - дейди Элеонора.

Элеонора гарчи танлаган иши осон бўлмаса-да, лекин қиқарли ва мароқли эканлигини таъкидлайди. У вазифасини муваффақият билан бажариб келмоқда. Буюртмачиларнинг компания маҳсулоти сифати ҳақидаги илиқ фикрлари ва  албатта, пировард натижада улар билан ўрнатиладиган узоқ муддатли ҳамкорлик бундай фидойиликнинг натижаси бўлади.

Хайруллаев Шахбоз Дилшодович
Ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлими ходими

«Ҳар қандай вазиятда ҳалол йўл тутишга ҳаракат қилганман, – дейди Шахбоз Дилшодович. – Виждон амрига қулоқ солиб яшаш, аввало, ўзинг билан ҳамжиҳатликда яшашни англатади».

«IT-технологияси соҳаси мутахассиси ўзини бошқа соҳада синаб кўриши мумкинми? Худди шу савол мени «Chust Textile» компаниясига олиб келди. У пайтда менинг тўқимачилик соҳасидаги тажрибам катта эмас эди. Шунга қарамай, жамоа мени жуда илиқ ва дўстона қабул қилди». (Кулади.)

«Янги йўналиш ўз устимда ишлашимга туртки берди. Нима учун режалаштириш бўлимини танладим? Режалаштириш бўлими – компаниянинг “мия”си ҳисобланади. Корхона иши ва муваффақиятига тегишли энг тезкор ва долзарб маълумотни фақат шу бўлим бера олади. Бу ердаги иш қизиқ ва мароқли. У менга тўқимачилик соҳасини чуқур ўрганишимга ёрдам берди».

 Шахбоз – комикслар ҳамда фэнтези жанридаги компьютер ўйинларининг ишқибози.

Хўжаева Гулноза Хикматовна
Лойиҳалаштирувчи

«Агар бирор нарсани чин дилдан хоҳласанг, бутун коинот сенга ёрдам беради», – деб ишонади Гулноза Хикматовна. Лекин бошланишига, барибир, ўша омадли чиптани сотиб олиш керак. Масалан, Тўқимачилик ва енгил саноат институтига олиб борадиган чиптани.

«Олий маълумот олиш ва технолог-лойиҳалаштирувчи мутахассислигини эгаллашга қарор қилганман, негаки мода саноатида бу касб эгаларига талаб катта», – дейди Гулноза. 
«Chust Textile» компаниясига тасодифан келиб қолганман, у пайтда талаба эдим. Келдиму, шу ерда қолиб кетдим. (Кулади.)»

«Бош технолог ишини кўриб, албатта, шу компаниянинг энг яхши ходимларидан бири бўлишга аҳд қилдим. Шу тариқа технолог-лойиҳалаштирувчи лавозимидаги фаолиятим бошланди. Менга ўз устимда ишлаш, маҳоратимни сайқаллаб бориш, ноодатий ечимлар топиш ёқади, ажойиб андозалар билан буюртмачиларни ҳайратлантириш, қувонтириш ёқади».

Гулноза бенуқсон натижага эга бўлиш учун тажриба ўтказишдан қўрқмайдиган, меҳнат талаб этиладиган мураккаб масалалардан чўчимайдиган инсон.

Ишдан бўш вақтларини Гулноза  фойдали машғулотларга бағишлашни маъқул кўради – яхши китоблар ўқийди, қўл меҳнати билан шуғулланади ёки оиласи билан сайрга чиқади.

Чўлиева Озода Турғуновна
Тикувчи

Қизиқарли, масъулиятли ва жуда фойдали. Нима ҳақида гапираётганмизни пайқадингизми? Албатта, тикувчилик касби ҳақида. Озода Турғуновна «Chust Textile» компаниясидаги энг муҳим лавозимлардан бирида ишлайди. Усиз мода саноати ҳатто мавжуд бўлмасди, ишонаверинг.  

Озода Турғуновнанинг қўлида тугма, илгакли ёпқич, мато қийқимлари каби алоҳида деталлар замонавий тайёр маҳсулотга айланади. У ҳар қандан мураккабликдаги буюртмани ҳам бажара олади.

«Агар сен ишингни севсанг, у билан яшайсан, – дейди Озода. – Менга жамоамиз, касбим жуда ёқади. Зеро, мен қилаётган иш, одамларга керак». Озода Турғуновна қийинчиликлардан қўрқмаслик, сабр қилиш кераклигига ва шунда ҳаммаси яхши бўлишига имони комил.

Юлдашев Зиёдулла Лутфуллаевич
Директор ўринбосари

«Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлашим билан тўқимачилик соҳасига келиб қолганман. Бу соҳада ишлаб, касбимнинг нақадар муҳимлигини англадим. Менинг ишимда бир хиллик йўқ», – дейди Зиёдулла Лутфуллаевич. – Мени ҳар кун ҳар хил вазифалар кутади, уларни ҳал қилиш кишига завқ бағишлайди».

«Chust Textile»да 2011 йилдан буён ишлайман, Жамшид Хайруллаевич (компания директори) билан эса анча аввал, 2003 йилда,  танишганман.  Кейинроқ, 2005 йилда, бизнинг алоқаларимиз узилиб қолди. Аммо  Жамшид Хайруллаевич ўз компаниясини ташкил этиб, мени бирга ишлаш учун таклиф қилди. Мен рад этмадим (Кулади.)»

«Ҳамма нарсани ўз вақтида, тегишли даражада ва компанияга фойда олиб келадиган тарзда амалга ошириш» – Зиёдулланинг бош шиори. Иш фаолияти мобайнида Зиёдулла трикотаж тайёрлаш жараёнини изчил ўрганди. Бу эса унга буюртмачилар билан “тил топишиш” ва энг қийин масалаларга ечим топишига имкон беради. Яна у «Манчестер Юнайтед» футбол жамоасининг ашаддий мухлиси. Шу сабабли ҳам у ишдан бўш вақтларида машҳур инглиз командасининг ўйинларини томоша қилишни ёқтиради.

Юсупова Фазилат Шуҳратовна
Лойиҳалаштирувчи

«Chust Textile» маҳсулотлариннинг замонавий ва эксклюзив моделларини кўриб, улар буни қандай яратганини билгинг келади. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-а, ахир бир қарашда оддий туюлган маҳсулот учун қанча меҳнат сарфланади. Тайёр маҳсулот кўнгилдагидек чиқиши учун қанчадан-қанча саволларга жавоб бериш, яна қанча масалаларнинг ечимини топиш керак бўлади. Танланган бичим учун шу мато тўғри келадими? Эскизда тасвирланган кесмалар четига қандай ишлов бериш керак? Қаерларда қўшимча жой қолдириш керак? Компаниямиз лойиҳалаштирувчиси Фазилат Шуҳратовна натижаси маҳсулотнинг ташқи кўринишида акс этадиган ҳар қандай масалага ечим топа олади.

«Имконсиз нарсанинг имкони бўлади, фақат меҳнат қилиш ва ишдан қочмаслик лозим» – Фазиларнинг ҳаёт принципи шундай.

«Аввало ўз ишингга меҳр қўя олишинг керак, шунда ҳамма ишни бажара оласан, деб ҳисоблайман. «Chust Textile» компаниясида катта тажрибага эга бўлдим – лойиҳалаштириш ва моделлаштириш бўйича янги дастурларни ўзлаштирдим, трикотаж маҳсулотини лойиҳалаштириш бўйича янги тизимлар билан танишдим. Ўз устимда ишлаш мени олға интилишимга туртки беради ва мен эришилган маррада тўхтаб қолмоқчи эмасман», - дейди Фазилат Шуҳратовна.

Телефон:
Адрес:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Богтепа кўчаси, # 35, 100070